АсосийЖАМИЯТ

БМТнинг коронавирус даврида маҳбусларни қамоқдан чиқариш кераклиги ҳақидаги маълумоти ростми?

Бугун АОКА штабида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шо...

'БМТнинг коронавирус даврида маҳбусларни қамоқдан чиқариш кераклиги ҳақидаги маълумоти ростми?'ning rasmi

Бугун АОКА штабида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Ички ишлар вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Ижтимоий тармоқларда БМТ коронавирус даврида маҳбусларни қамоқдан чиқариш кераклиги хақида маълумот берган экан. Бу қанчалик хақиқатга тўғри? Бизнинг мамлакатимизда шундай бўлиши мумкинми?

Жавоб: Бу маълумот, бизнинг фикримизча, хақиқатга тўғри келмайди.

Сабаблари:

БМТнинг расмий сайтида бундай маълумот йўқ ва мазкур хабар қаердан тарқагани ноъмалум, хорижий давлатларнинг тажрибасида алоҳида кучли табиий офатлардан ташқари, маҳбусларни озод қилиш амалиёти қўлланилмайди. Ўзбекистон Республикаси ҳуқумати бирор бир қарор қабул қилишда миллий қонунчиликдан ва аҳоли манфаатларидан келиб чиқади.

    Бошқа янгиликлар