Республикамизнинг барча ҳудудларда "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари” фаолияти йўлга қўйилди.
Марказларга 1197 рақами орқали бепул қўнғироқ қилиш, ҳақиқатда ёрдамга муҳтож кишилар ҳақида хабар бериш мумкин. Бундай инсонларга зудлик билан хайрия қилинган маҳсулотлар етказилади.
Марказлар фаолиятида шаффофликни таъминлаш, саволларга жавоб бериш мақсадида Фейсбук ижтимоий тармоғида “Ҳомийлик Маркази Маслаҳатчиси” гуруҳи ҳамда телеграммда “Asl kuch birlikda” канали ҳам очилган.
Фуқаролар ушбу марказлар фаолиятини он-лайн кузатиб боришлари мумкин.






