АсосийЖАМИЯТ

Карантинда савобли иш: Сенатор томонидан Сурхондарёга 15га яқин трансформатор етказиб берилди

Бугунги кунда мамлакатимизда эълон қилинган карантин ҳолатига қарамасдан сенатор Абдуғани...

'Карантинда савобли иш: Сенатор томонидан Сурхондарёга 15га яқин трансформатор етказиб берилди'ning rasmi

Бугунги кунда мамлакатимизда эълон қилинган карантин ҳолатига қарамасдан сенатор Абдуғани Сангинов томонидан ҳудудларда аҳолини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида янги трансформаторлар ўрнатиб берилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Денов, Сариосиё ва Узун туманларига сенатор томонидан янги трансформаторлар ва бетон устунлар, трансфоматорларни тармоққа улаш учун махсус симлар етказиб берилди. 

Жорий йил март ойининг охирги ўн кунлиги даври мобайнида мазкур туманларга умумий 15 га яқин трансформатор етказиб берилиб, уларни тўлиқ тармоққа улаш борасидаги барча тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан,

Узун туманида бугунги кунгача 3  дона трансформатор,  булар “Баҳористон” “Янгийўл” “Янгирўзғор” МФЙларига 250 кВА қувватли трансформаторлар ҳамда уларни тармоққа улаш учун 4 500 метр сим;  

Денов туманига 3 дона 250 кВА қувватли трансформатор, булар “Чамбил” “Бўстон” ҳамда “Навбаҳор” (“Навбаҳор” ва “Охтом” оралиғидаги ҳудуд) МФЙларига 250  кВА қувватли трансформаторлар ҳамда уларни тармоққа улаш учун  5 000 метр сим; 

Сариосиё туманига 3 дона трансформатор, булар “Нелова”, “Дўстлик” ҳамда “Теракзор” МФЙларига 250 кВА қувватли трансформаторлар ҳамда тармоққа улаш учун 4 500 метр симлар орқали тармоққа улаб берилди.

Оғир синовли кунларда аҳоли хонадонларини электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган бу каби савобли ишлар замирида биргина мақсад, халқни рози қилиш, уларни турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар