АсосийЖАМИЯТ

Шаҳар аҳлидан чиқинди учун ўз вақтида тўлов қилиш сўралмоқда. Акс ҳолда...

Ҳозирги вақтда республика бўйлаб кечаётган карантин даври сабабли аҳолидан маиший чиқиндил...

'Шаҳар аҳлидан чиқинди учун ўз вақтида тўлов қилиш сўралмоқда. Акс ҳолда...'ning rasmi

Ҳозирги вақтда республика бўйлаб кечаётган карантин даври сабабли аҳолидан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетганлик учун нақд пул йиғимлари ташкил этилмаяпти. Нақд пул тўловларни қабул қилиш кассалари фаолият юритмаяпти. 

"Махсустранс" ҳамда "Тоза ҳудуд" ДУК Матбуот хизматининг маълум қилинишича, бу ҳолат санитар-тозалаш корхоналари махсус техникаларини ёнилғи  ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш,  таъмирлаш хизмати кўрсатиш ҳамда ишчиларга ойлик иш ҳақини беришда муаммолар юзага келтирмоқда. 

Бугунги эпидемиологик вазиятда шаҳримиз ҳудудларининг тоза ва озода бўлиши эса жуда муҳим саналади. Санитар-тозалаш корхоналарининг эса бу борада ўрни беқиёс. Улар мураккаб вазиятга қарамай юртдошларимизнинг озодалигини таъминлаш борасида карантинга қарамай меҳнат қилаётган ходимлар сирасига киради.

Бугунги барчамиз учун мураккаб вазиятда имкони борича бизларнинг озодалигимизни таъминлаётган ҳамюртларимиз ўз вақтида маошларини олишлари учун маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетилганлиги учун тўловларни баҳоли-қудрат амалга ошириш талаб этилади. Акс ҳолда мазкур соҳада фаолият юритаётган ходимлар ойлик маош билан таъминланишида муаммолар юзага келиб, улар қисқартирилишига олиб келинади.

 Бу борада абонентларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг телеграм ижтимоий тармоғида @mibuzbot расмий канали ва Play Market’да Clean City Abonent иловаси ишга туширилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетилганлиги учун тўловларни амалга оширишингизни сўрамоқда.

 

    Бошқа янгиликлар