COVID-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига маблағлар ўтказиш давом этмоқда.
Мазкур акция доирасида Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини мазкур фондга беғараз ўтказиб бергани ҳақида олдин хабар берган эдик.
Прокуратура тизими ходимлари бу хайрли ишларини давом эттириб, ўз маошларининг яна бир қисмини “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказдилар.
Аввал ҳам қайд этилганидек, давлатимиз ғамхўрлиги самараси ўлароқ, инфекция таъсирида ҳали ҳеч ким ҳеч нарсага муҳтожлик сезгани йўқ. Бу каби акциялар синовли дамларда халқимизни янада жипслаштиради, ҳамжиҳатликни кучайтиради.






