АсосийЖАМИЯТ

Коронавирусни даволашда безгакка қарши препарат самара берадими?

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда долзарб...

'Коронавирусни даволашда безгакка қарши препарат самара берадими?'ning rasmi

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда долзарб мавзулар юзасидан брифинг ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирок этиб, берилган саволларга жавоб қайтарди.       

Савол: Коронавирусни даволашда безгакка қарши препарат синаб кўрилгани ва самараси ижобий натижа бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқаляпти. Бу қанчалик рост?

Жавоб: Ҳа, бу рост ва тўғри маълумот. Коронавирусни даволашда безгакка қарши ишлатиладиган дорилардан фойдаланиш самара бермоқда. Ўзбекистон ҳудудида ҳам айнан мана шу даволаш тартиби қўлланилмоқда.

Мамлакатимизда беморларни даволаш жараёнида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига, баённомаларига, бу борада орттирилган халқаро тажрибага, республикада қўлланилиб, ижобий натижалар берган даволаш усулларига, ҳар бир соҳанинг тажрибали мутахассислари фикрига таяниб иш тутилади. Шу пайтга қадар 30 нафар беморнинг соғайиб, шифохонадан чиқиб кетганлиги бунинг самарасини кўрсатиб турибди.

Бошқа янгиликлар