Германия чегаралари ёпилган бўлишига қарамасдан апрел ва май ойларида минглаб меҳнат мухожирларига мамлакатга киришга рухсат бермоқда. Мамлакатнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги келишуви асосида мазкур қарор қабул қилинди. Бундан мақсад мева ва сабзавотлар тақчиллиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи ошишининг олдини олишга қаратилган.
Ушбу қарорга кўра 2 ой давомида Германияга 80 минг нафар меҳнат мухожирнинг киришига рухсат берилади. Ҳар ойда 40 минг нафар меҳнат мигранти киритилиши кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: Германияда коронавирусга чалинганлар сўнгги кеча-кундузда 73,5 мингта ҳолатни ташкил этди.
Касалликдан вафот этганлар жами – 872 нафар, охирги кундаги ўлим ҳолатлари – 140 нафарга етган.






