АсосийЖАМИЯТ

“Миллий тикланиш” партияси Ички ишлар вазирлигининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритаётган ўзгартишини рад этишга тайёргарлик кўрмоқда

Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 128 модда 5 қўшимчанинг бири...

'“Миллий тикланиш” партияси Ички ишлар вазирлигининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритаётган ўзгартишини рад этишга тайёргарлик кўрмоқда'ning rasmi

Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 128 модда 5 қўшимчанинг биринчи ва учинчи қисмларига ўзгартириш киритишни ташаббус қилмоқда.  Бу ҳақда "Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилди:

Яъни, -ушбу ўзгартишларни изоҳлаган партия лидери, —  биринчи қисмида тезкор ва махсус хизмат транспорт воситаларини тўсиқсиз ўтиб кетишига халақит қилинса жариманинг амалдаги 5 баробар базавий ҳисоблаш миқдорини 10 баробаргача кўтариш;

учинчи қисмида, шу ҳолат такроран содир этилса амалдаги 20 базавий ҳисоблаш миқдорини 25 баробарга кўтариш таклиф қилинмоқда.

Тезкор ва махсус хизмат транспорт воситалари - тез ёрдам, ўт ўчириш, хуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатланаётган транспортлар ҳисобланади.  Халқаро тажриба шуни кўрсатаяпдики, бундай транспортлар учун йўлларнинг махсус қисмлари бўлиши керак.  

Ички ишлар вазирлиги жарималарни ошираверишдан кўра ҳукуматга автойўлларни замонавий талабларга мослаштириш бўйича ташаббус берса маъқулроқ бўлар эди.  

“Миллий тикланиш” партияси Қонунчилик палатасига киритилаётган ушбу таклифни рад этишга тайёргарлик кўраяпмиз, — муносабатини якунлаган Қодиров.

    Бошқа янгиликлар