АсосийJamiyat

Нью-Йоркда яна бир Ўзбекистон фуқароси коронавирусдан вафот этди

'Нью-Йоркда яна бир Ўзбекистон фуқароси коронавирусдан вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2020 йил 6 апрель куни 1969 йилда туғилган мамлакатимиз фуқароси Р.Х. коронавирус инфексиясини юқтириб олиш натижасида маҳаллий клиникада вафот этди, дея хабар қилди ТИВ.

Аниқланишича, 22 март куни Р.Х.да касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилган, унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2 апрель куни у касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган ва сунъий комага туширилган.

Ушбу даврда Бош консулхона унинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб турди.

Ҳозирги пайтда Бош консулхона диаспорал ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари билан биргаликда унинг дафн маросими билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади ва AҚШда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси (тел: +1-202-887-5300 (ички.1)) ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига (тел: +1-212-754-7403) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида 50-60 ёшлардаги икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этган эди.

Бошқа янгиликлар