АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда сув тошқинида қолган 52 та хонадонга амалий ёрдам кўрсатилди (фото ва видео)

Кеча ижтимоий тармоқларда сурункали ёмғин ёғиши сабабли Самарқанд вилоятида сув тошқини юз...

'Самарқандда сув тошқинида  қолган 52 та хонадонга амалий ёрдам кўрсатилди (фото ва видео)'ning rasmi

Кеча ижтимоий тармоқларда сурункали ёмғин ёғиши сабабли Самарқанд вилоятида сув тошқини юзага келганлиги тўғрисидаги маълумотлар тарқалган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазиригининг берган маълумотига кўра,  6 апрел куни бошқармага самарқандликлардан қатор мурожаатлар келиб тушган. Уларда ёмғир сув ўтказиш тизимларига сиғмасдан айрим кўчалар ва аҳоли хонадонларининг ҳовлиларига сув кирганлиги ҳақида маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма ҳамда маҳаллий ҳокимликлар, тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари томонидан ўзаро ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги кўчалар, маҳаллалар ҳудудларидаги ариқлар ва ерости қувурларида тозалаш ишлари олиб борилган.


Жумладан, Самарқанд шаҳри “Кулолон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Чашма” коллекторига оқава сувлари сиғмасдан, шаҳарнинг Регистон ва Даҳбед кўчалари кесишмасида тўпланган. Шунингдек, Сиёбча каналида ҳам худди шундай вазият кузатилиб, оқибатда автотранспорт воситаларининг қатновида қийинчилик юзага келган.


Бундан ташқари, ёмғир сувлари шаҳар ҳудудидаги қатор маҳаллалар ва кўчалардаги аҳоли хонадонларининг ҳовли ва ертўла қисмларига ҳам кирганлиги аниқланган.


Ушбу ҳолатларни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 84 нафар ходим ва 11 та махсус техника, маҳаллий ҳокимликлар, шунингдек, тегишли идора ва ташкилотлардан 83 нафар ходим ва 12 та техника жалб қилинган бўлиб, 52 та хонадонга амалий ёрдам кўрсатилди.

    Бошқа янгиликлар