АсосийЖАМИЯТ

Пойтахтнинг 11 та туманидаги 514 та маҳалла қошида “Жамоатчилик назорати маскани” ташкил этилди

Пойтахтнинг 11 та туманидаги 514 та маҳалла қошида “Маҳалламизни коронавирусдан асраймиз”...

'Пойтахтнинг 11 та туманидаги 514 та маҳалла қошида “Жамоатчилик назорати маскани” ташкил этилди'ning rasmi

Пойтахтнинг 11 та туманидаги 514 та маҳалла қошида “Маҳалламизни коронавирусдан асраймиз” шиори остидаги “Жамоатчилик назорати маскани” ташкил этилди.

Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кенг қамровли чоралар кўрилмоқда. Амалга оширилаётган ҳар бир саъйи-ҳаракат фуқароларимиз инфекцияни юқтириб олмаслигига қаратилган.

Бугундан Тошкент шаҳрининг 11 та туманидаги 514 та маҳалла қошида “Маҳалламизни коронавирусдан асраймиз” шиори остида ташкил топган “Жамоатчилик назорати маскани” ҳам айнан шу мақсадларда ташкил этилди.

Бундай масканларда фаолият юритиш учун маҳалла раиси, ҳудудга қарашли профилактика инспектори ва унинг ёрдамчиси, Фидокор ёшлар гуруҳи аъзолари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат гуруҳ тузилди.

Ҳар бир гуруҳнинг бош вазифаси – карантин шароитида маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқароларимизнинг ўта зарурат юзага келгандагина (керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон сотиб олиш) кўчага чиқишларини ҳамда ниқоб тақмасдан ҳаракатланмасликларини тўлиқ назорат остига олишдир.

Энг асосийси “Жамоатчилик назорати маскани” аъзолари туну–кун маҳаллаларда юриб, фуқароларнинг заруратсиз ташқарига чиқмаслиги ва карантин тартиб-қоидаларига амал қилишини таъминлайди. Бу ўз навбатида фуқароларимизни коронавирус инфекциясини юқтириб олишдан сақлайди.

Ҳурматли фуқаролар, юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган тадбирларни қўллаб-қувватлашингизни, “Жамоатчилик назорати маскани” аъзолари тавсиялари ва талабларига амал қилишингизни ҳамда бу орқали ўзингиз ва оила аъзоларингизнинг саломатлигини муҳофаза этишингизни сўраб қоламиз.

    Бошқа янгиликлар

    Пойтахтнинг 11 та туманидаги 514 та маҳалла қошида “Жамоатчилик назорати маскани” ташкил этилди - Darakchi.uz