АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 16 нафарга етди

'Қорақалпоғистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 16 нафарга етди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 2020 йил 7 апрель соат 17:00 ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикасида коронавируска чалинган беморлар сони 16 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда касалланганлар Республика юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг аҳволи ўртача даражада. Эпидемиологик текшириш ишлари давом этмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизга – шундай қийин ва маъсулиятли кунларда шифокорлар талабларига ва санитария-эпидемиологик осойишталик тартибларига амал қилиш жуда муҳим ва шарт эканини яна бир бор эслатамиз.  

Тартиб кучайтирилган даврда кўчада юргандан кўра, уйда қолиш ўта муҳим. Бу билан ўзингизни, шунингдек, оилангизни, юртимизни ва жамиятимизни коронавирус балосидан асрашга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

Бундан аввал, Қорақалпоғистонда касалланганлар вирусни қаердан юқтириб олгани ҳақида маълумот берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 504 нафарни ташкил этмоқда.

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 30 нафар бемор бутунлай тузалган. Сўнгги маълумотларга кўра, беморларнинг 9 нафари оғир аҳволда, икки нафари сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Маълумот учун: Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

Бошқа янгиликлар