Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг «Шанҳай СИПГ» клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами юборди.
Одил Аҳмедов томонидан юртимиздаги тиббиёт муассасаларига тиббий комбинезонлар, ҳимоя кўзойнаклари ва шлемлар олиб берилган.
Маълумотларга кўра, яқин орада Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ва Шанҳай шаҳридаги Бош консулхонаси ёрдамида юклар Ўзбекистонга етиб келади.
Маълумот учун, Одил Аҳмедов коронавирус пандемияси Ўзбекистонга кириб келгач, иккинчи марта хайрия ишларида қатнашмоқда. Олдинроқ футболчи ака-укалари билан Намангандаги кам таъминланган оилаларга 500 миллион сўм миқдорида озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилгани айтилганди.






