АсосийЖАМИЯТ

Самарқанд шаҳрига мақсадсиз киришга уриниб, ЙТҲ содир этган фуқаро 15 суткага қамалди

Кеча, 7 апрель куни Самарқанд туманининг Юқори Қайнама МФЙ, яъни, собиқ Фотима Қосимова хў...

'Самарқанд шаҳрига мақсадсиз киришга уриниб, ЙТҲ содир этган фуқаро 15 суткага қамалди'ning rasmi

Кеча, 7 апрель куни Самарқанд туманининг Юқори Қайнама МФЙ, яъни, собиқ Фотима Қосимова хўжалиги ҳудудидан шаҳарга кирувчи йўлдан ҳаракатланиб келаётган 30 О 745 ТА давлат рақам белгили “Дамас” автомашинаси 24-тўсиқ постда тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситаси ҳайдовчиси Самарқанд шаҳар ҳудудига кириш учун аниқ сабаб топа олмасада киришга уринганлиги маълум бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Келтирилишича, транспорт воситаси ҳайдовчиси уни тўхтатишга уринган ЙПХ инспекторларига чап бериб, ўтиш учун тезлик билан ҳаракатлана бошлаган. Натижада, ҳайдовчи автомашина мувозанатини йўқотиб, ён томонида бўлган “ИСУЗУ” русумли юк автомашинасига урилган.

Мазкур ҳуқуқбузарга Самарқанд тумани Маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 54-моддаси 2-қисми ҳамда 194, 195-моддалари асосида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

 

    Бошқа янгиликлар