Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 35 771 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати маълум қилди. Вилоятлар кесимида:
- Тошкент шаҳрида – 5 651 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 4 521 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 4 364 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 3 594 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 3 151 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 2 321 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 2 582 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 1 894 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 1 673 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 1 641 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 1 425 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 1 431 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 1 126 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 397 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
Мисол учун, 7 апрель куни Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Бўстон” маҳалласи, Бунёдкор кўчасида яшовчи 1996 й.т. С.А., Сурхондарё вилояти, Денов тумани, “Янги ҳаёт” маҳалласи, А.Навоий кўчасида яшовчи 1981 й.т. У.Э., Сурхондарё вилояти, Денов тумани, “Қоракўз” маҳалласида яшовчи 1987 й.т. Г.А., Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А.Кахарман кўчасида яшовчи 1999 й.т. М.Б., Нукус шаҳри, Сарбиназ кўчасида яшовчи 1982 й.т. К.Д. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.
7 апрель куни Самарканд шаҳар, Навоий кўчасида яшовчи 1974 й.т. О.М., Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани, “Бутбой” маҳалласида яшовчи 1977 й.т. У.Х., Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, “Наврўз” маҳалласида яшовчи 1986 й.т. Н.Р., Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, “Тинчлик” маҳалласида яшовчи 1971 й.т. Ф.Ғ.лар рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.
7 апрель куни Самарқанд шаҳар, Х.А.Вали кўчасида яшовчи 1974 й.т. Ф.Х., Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Зомин” маҳалласи, Мададкор кўчасида яшовчи 1957 й.т. С.С.лар велосипедда бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипедлари жарима майдончасига жойлаштирилган.
7 апрель куни Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, “Ш.Рашидов” маҳалласи, Элобод кўчасида яшовчи 1981 й.т. У.Ю. велосипедда бақир-чақир қилиб, майда безорилик қилганлиги учун, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54,183,194-моддаларига асосан маъмурий баённома тузилиб, тўпланган ҳужжатлар бўйича Маъмурий ишлар бўйича Гулистон тумани суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.






