АсосийДУНË

Пандемия муносабати билан турли мамлакатларда қандай чекловлар ўрнатилди?

Италия. Уйдан чиқишлари учун италияликлар ўзини декларация қилиш шаклини тўлдиришлари кера...

'Пандемия муносабати билан турли мамлакатларда қандай чекловлар ўрнатилди?'ning rasmi

Италия. Уйдан чиқишлари учун италияликлар ўзини декларация қилиш шаклини тўлдиришлари керак. Уларни тўлдирмаслик 3 минг еврогача бўлган жаримага тортишга асос бўлади. Уй яқинидаги супермаркетга оиланинг 1 аъзоси томонидан фақатгина  ҳафтада 1 мартада бориш тавсия этилди.  

Германия. Италия ва Франциядан фарқли ўлароқ, Германия "алоқаларни таъқиқлаш" йўлини танлади. Бироқ ҳукумат аҳолини зарурат бўлмаганда уйдан чиқмасликка чақирди.

АҚШ. Нью-Йоркда барча фуқароларнинг уйда бўлиши ҳақидаги буйруқ 21 мартда эълон қилинди. Шу кундан бошлаб штат ва унга яқин мегаполис аҳолисига фақатгина озиқ-овқат дўконлари, тиббиёт муассасалари ва итларни олиб чиқиш учун рухсат берилмоқда. Буларнинг барчасига ўзини ўзи "ижтимоий масофалаш", яъни 2 метр оралиқдаги масофани сақлаш қоидасига қатъий риоя қилган ҳолдагина рухсат этилди.

 

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг!

    Бошқа янгиликлар