Йўл-патруль хизмати ва Миллий гвардия ҳамда санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан 7 апрель куни Тошкент йўлларида 758 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги фактлари қайд этилди. 450 та автомобиль жарима майдончасига жойланди.
468 та автомобиль шаҳар бўйлаб рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланган. Бундан ташқари, шаҳар бўйлаб тегишли рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг 271 та автоулови жарима майдонига жойлаштирилди. Уларга нисбатан санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисмига “Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш” кўра баённомалар расмийлаштирилди.
Мазкур моддага биноан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, яъни (4 млн. 460 минг сўмдан 6 млн. 690 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса - ўттиз бараваридан эллик бараваригача, яъни (6 млн. 690 минг сўмдан 11 млн. 150 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши белгиланган.






