Ташқи ишлар вазирлигига, чет элдаги, айниқса қўшни мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналаримизга ҳам шу мавзуда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги бу хабарга қуйидагича изоҳ берди:
"Давлатимиз раҳбари, Ҳукумат, Республика махсус комиссияси томонидан фуқароларимизнинг кундалик ҳаёти билан боғлиқ барча муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар жамоатчиликка расмий ахборот ресурслари орқали етказилади. Ушбу хабар эса ҳеч бир расмий манбаларда эълон қилинмагани сабабли ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.
Фуқароларимиздан асоссиз хабарларни тарқатмасликларини, ижтимоий тармоқлардаги бирор маълумотни бўлишишдан олдин уни расмий манбалар орқали текшириб кўришларини сўраймиз".






