Жорий йилнинг 7 апрель куни "Bugunuz" ижтимоий тармоғи орқали “Ўқитувчиларга уйма-уй юриб, карантиндаги ўқувчиларнинг дарс қилаётганини суратга олиш буюрилди” мавзудаги хабар юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати Раддия билдирди.
Унга кўра, Избоскан туман халқ таълими бўлими мудири томонидан мактаб директорлари ва ўқитувчиларига қандай топшириқлар берилганлигини анақлаш мақсадида, вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи тумандаги бир нечта мактаб директорлари ва ўқитувчилари билан телефон орқали боғланилган.
Ўтказилган суҳбат жараёнида, туман халқ таълими бўлими мудири ўқитувчиларга уйма-уй юриб, ўқувчиларнинг қандай дарс тайёрлаётганликларини аниқлаши бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмагани маълум бўлган.
Жорий йилнинг 30 март кунидан ўқувчиларга масофавий таълим бериш мақсадида телевизион дарслар эфирга узатила бошланди. Ушбу дарс жараёнларини кузатиб боришда кам таъминланган оила фарзандлари қийинчиликка дуч келгани боис, карантин кунлари мактабларнинг бошланғич синфлардаги телевизорлар бўш турганлиги сабабли шароити йўқ оилаларга фойдаланиб туришлари учун вақтинчага берилиши бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан топшириқ берилган. Шунингдек маҳаллий ҳомийлар ёрдами билан кам таъминланган оилаларга телевизорлар совға қилинмоқда.
Мамлакатда ўқувчилар ва ўқитувчилар учун яратиб берилаётган кенг имкониятларни суъистемол қилиб, карантин қоидаларига амал қилмасдан уни бузиш ҳолатлари кузатилса тегишли тартибда чора кўрилиши бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари огоҳлантирилган.
Танқидий мақолада "директорлар ва ўқитувчилар видео селекторда иштирок этишган" дея келтирилган сўзлар хақиқатдан узоқлигини маълум қиламиз. Боиси туманда бу тартибда йиғилиш ўтказиш учун етарли техник қурилмалар мавжуд эмас. Жорий йилнинг 7 апрель куни таълим ходимлари ўртасида ўтказилган суҳбат "Zооm конференция" орқали амалга оширилган бўлиб, мазкур онлайн суҳбат жараёнида мудир томонидан ортиқча топшириқ берилмаган. Аксинча ўқувчилар телевизион фанларни ўзлаштиришлари бўйича, синф раҳбарлари масофавий назорат олиб боришлари кераклиги тушинтирилган.
Ҳозирда бу ҳолат бўйича масофадан туриб ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.






