АсосийЖАМИЯТ

Карантин вақтида пойтахтга кириб келмоқчи бўлган, тергов ва суддан яширинган 3 нафар қидирувдаги шахс ушланган

Карантин вақтида Тошкент шаҳрига кириб келмоқчи бўлган, бошқа вилоятларда тергов ва суддан...

'Карантин вақтида пойтахтга кириб келмоқчи бўлган, тергов ва суддан яширинган 3 нафар қидирувдаги шахс ушланган'ning rasmi

Карантин вақтида Тошкент шаҳрига кириб келмоқчи бўлган, бошқа вилоятларда тергов ва суддан яширинган 3 нафар қидирувдаги шахс ушланган. 4 та ҳолатда Тошкент шаҳрида сотишга мўлжалланган наркотик ва психотроп моддаларни олиб кириш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Шоҳрух Ғиёсов АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда маълум қилди.

Бундан ташқари, Тошкент, Термиз, Наманган, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига юк машинасида фуқароларни пул эвазига олиб киришга уриниш бўйича 20дан ортиқ ҳолат аниқланган.  

Мазкур ҳуқуқбузарликларнинг барчаси юк ташиш машиналаридан фойдаланиб содир этилган.

 

    Бошқа янгиликлар