АсосийДУНË

Италияда автомобиль кўприги қулаб тушди

Италиянинг Лигурия ва Тоскана вилоятларини боғлаб турган дарёси устидан ўтувчи кўприк қула...

'Италияда автомобиль кўприги қулаб тушди'ning rasmi

Италиянинг Лигурия ва Тоскана вилоятларини боғлаб турган дарёси устидан ўтувчи кўприк қулаб тушди. Бу иншоот Магра дарёси устига қурилган бўлиб, автомобиллар ўтиши учун мослаштирилган эди, деб ёзмоқда ria.ru.

Дастлабки маълумотларга кўра, кўприк қулаган пайтда унинг устида уяли алоқа компаниясига қарашли юк машинаси бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган: транспорт воситаси ҳайдовчиси жонини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Қутқарувчилар воқеа жойига вертолётда етиб келишди.

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, Тоскания провинциясининг Аулла шаҳрида жойлашган икки йўлли 6 метрли кўприк қулаб тушган.

Ҳудуд аҳолиси ва блогерлар воқеа жойида атрофга кучли газ ҳиди таралганини ва юк машинасидан ташқари яна бир аҳлат ташувчи машинани ҳам кўришганини таъкидлашмоқда. 

Бошқа янгиликлар