АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳридаги 6-"роддом" карантинга ёпилди: беморлар, туққан аёллар, болалар ва ходимлар тиббий кузатувга олинди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Санитария-эпид...

'Тошкент шаҳридаги 6-"роддом" карантинга ёпилди: беморлар, туққан аёллар, болалар ва ходимлар тиббий кузатувга олинди'ning rasmi

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг  ўтказилди. Унинг маълум қилишича, 5 апрель куни Тошкент шаҳридаги 6-туғруқхона карантинга ёпилган.

Бемор билан мулоқотда бўлган бир кишида коронавирус аниқланди. Шунинг учун туғруқхона мажмуаси 14 кунга карантинга бутунлай ёпилди. Барча беморлар, туққан аёллар, болалар ва персонал тиббий кузатувга олинади. 14 кунлик карантиндан кейин туғруқхона персонали, мижозлари, болалар орасида коронавирус инфекцияси йўқлиги аниқланса, карантин бекор қилинади. 

У ҳозирда коронавирус билан зарарланиш кўп ҳолатларда биринчи беморлар билан мулоқотда бўлган шахсларда ёки хориждан қайтганидан кейин карантинга жойлаштирилган фуқаролар орасида аниқланаётганини қайд этиб ўтган.

«123 та ҳолатда коронавирус хориж давлатларидан кириб келди. Вирус Ўзбекистонга дунёнинг 7 та мамлакати орқали кириб келди. Беморларнинг қолган қисми ана шу шахслар билан мулоқотда бўлишган. Шунинг учун биз беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар орасидан беморларни қидирамиз. Мақсад – уларни изоляция қилиш. Кейинги ҳаракатлар ана шу ўчоқни ликвидация қилишга йўналтирилади», деди Нурмат Отабеков.

    Бошқа янгиликлар