Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 759 кишига етган. 9 апрель тонгида яна 32 кишида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган: Оқмўла вилоятида —13, Олмаотада —1, Қизилўрда вилоятида — 7, Ғарбий-Қозоғистон вилоятида —2, Атирау вилоятида —3, Қарағанда вилоятида —2, Чимкентда — 4 киши.
9 апрель соат 08:00 ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 10 та ҳолат қайд этилган. Уларнинг умумий сони 280 кишини ташкил этади. Янги ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган: Бишкек — 1, Ўш вилояти — 1, Ўш шаҳри — 3, Жалолобод вилояти — 5 киши. Касалликка чалинганларнинг 3 нафари аёл ва 7 нафари эркак эканлиги айтилмоқда. Уларнинг икки нафари тиббиёт ходимлари. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 280 кишига етди.
Таъкидланишича, ҳозирда 10 нафар беморнинг аҳволи оғир бўлиб, уларнинг 5 нафари жонлантириш бўлимида. Коронавирус аниқланган 246 киши стационарда даволанмоқда.






