Ижтимоий тармоқларда Риштон тумани Марказий Деҳқон бозорида картошка маҳсулоти йўқлиги сабаб расталар бўшаб қолгани ҳақида видео тарқалган эди.
Фарғона вилояти прокуратурасининг маълумотига кўра, 4 апрель куни соат 11-30 ларда фуқаро С.А. (1994 й.т.) бозор ҳудудида ўзининг уяли телефони орқали савдо ярмаркаси ташкил этилмаган расталарни тасвирга олган ва уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
Бу ҳаракатлари билан у бозор ҳудудида картошка маҳсулоти йўқлиги ҳақида уйдирма тарқатиб, бозор маъмуриятига нисбатан туҳмат қилган ҳамда фуқароларни ваҳимага тушишига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан 8 апрел куни Боғдод тумани маъмурий суди томонидан С.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси (туҳмат) ва 183-моддаси (майда безорилик) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.






