АсосийЖАМИЯТ

Учкўприкда “Mercedes benz” ҳайдовчиси велосипедчининг умрига зомин бўлди

Учкўприк туманида 7 апрель куни Х.Ғ. “Mercedes benz” русумли микроавтобусни Бегобод маҳалл...

'Учкўприкда “Mercedes benz” ҳайдовчиси велосипедчининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

Учкўприк туманида 7 апрель куни Х.Ғ. “Mercedes benz” русумли микроавтобусни Бегобод маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб велосипедчи А.А.ни уриб юборади. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра,  автоҳалокат оқибатида А.А. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар