“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзоларининг иккинчи видеоконференцияси ўтказилган.
Видеоконференцияда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзолари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул бошқарма бошлиқлари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институти ректор, проректорлари ва профессор-ўқитувчилари (жами 75 киши) қатнашди.
Видеоконференцияда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этишнинг афзалликлари, тизимнинг асосий қоидалари, АҚШ ва Европа моделларининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг фарқли жиҳатлари, унинг меъёрий-хуқуқий асоси юзасидан тегишли маълумотлар алмашилди.






