Хонанда Каниза ижтимоий тармоқлар орқали карантин пайтида электр таъминотида узилиш кузатилаётганлигини кескин танқид қилди.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатда электр таъминоти истеъмолчиларининг тахминан 15 фоизи тармоқдан узилишига тўғри келган. Бу узилишларга электр тақчиллиги эмас, табиат инжиқликлари сабаб бўлган.
Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати ҳам тушунтиришлар берди.
"Мамлакатимиз бўйлаб кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли республикамизнинг турли ҳудудларида электр қурилмаларида вужудга келган авриявий ҳолатлар ҳамда қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилмоқда.
Айни вақтда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг топшириғи билан республикамизнинг барча ҳудудларида электр таъминоти корхоналарининг тезкор бригадалари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда." дейилади хабарда.






