АсосийЖАМИЯТ

Россиядаги ўзбекларнинг патенти карантин пайтида бекор бўладими?

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига патент бериш...

'Россиядаги ўзбекларнинг патенти карантин пайтида бекор бўладими?'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига патент бериш масаласи юзасидан расмий нота юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Ҳожиметов АОКАда ўтказилган брифингда айтиб ўтди.

Россияда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш учун барча ташкилотларнинг фаолияти 30 апрелгача тўхтатилган.

"Натижада Россия Федерациясида ишлаётган ватандошларимиз вақтинча ишсиз қолмоқда ва бу ҳолат уларнинг даромадларига таъсир қилади", деди А.Ҳожиметов.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ТИВ Россияга расмий нота юбориб, ишламайдиган давр охиригача патент тўловларини кечиктириш ва меҳнат мигрантларини маъмурий жавобгарликка тортмасликни илтимос қилди.

Ҳозирги вақтда ушбу масала Россия Федерациясининг ваколатли органлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Бошқа янгиликлар