АсосийЖАМИЯТ

Назорат кимнинг қўлида? Блок-постлардан репортаж

#уйдақолинг«Дезинфекция», «изоляция», «санитария» сўзлари одамлар кун тартибининг калит ат...

'Назорат кимнинг қўлида? Блок-постлардан репортаж'ning rasmi

#уйдақолинг

«Дезинфекция», «изоляция», «санитария» сўзлари одамлар кун тартибининг калит атамаларига айланди. Жаҳон йўлларига блок-постлар қўйилган. Чегаралар аллақачон берк. Йирик шаҳарлар тугул маҳалла-гузарлараро ўтиб-қайтаётган яккам-дуккам уловлар ҳам кескин назоратга олинган. Ўзбекистонда ҳам аҳвол шу. Бироқ назорат кимнинг қўлида? Шубҳасиз, ҳарбий хизматчиларнинг.

      Жорий йилнинг 3 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари коронавирус тарқаб кетмаслиги учун ҳукумат томонидан барча чоралар кўрилаётгани, ҳар бир ўзбекис­тонлик, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.

Мувофиқ равишда

      Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши ёппасига кураш кетаётган вазиятда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ўз позицияларида, кундузги ва тунги жанговар хизматни кучайтирилган тартибда – сергак ва ҳушёрликда асосан ўтамоқда. Карантин зоналари, ҳудудларни дезинфекция қилиш тадбирлари баробарида Ватан ҳимоячилари республикамизнинг барча ҳудудларида ўрнатилган блок-постларда ҳам «кўринмас душман»ни зарарсизлантирмоқда.

      Шимоли-ғарбий ҳарбий округ – қўмондонлик томонидан вақтинча ўрнатилган блок-постлардаги назорат янада кучайтирилди.

      Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ – ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги аъло даражада эканлиги қайд этилди.

      Марказий ҳарбий округ – хизмат олиб бориш тартиби, блок-постлар орқали ўтиб-қайтувчи тегишли рухсатномага эга ҳар қандай транспорт воситаси ва жисмоний шахслар карантин қоидаларига мувофиқ ҳаракатланаётгани ва аксинча ҳолатларда уларга нисбатан ўз вақтида муайян чоралар кўрилаётгани белгиланди.

      Шарқий ҳарбий округ – водийнинг аҳоли зич ҳудудларида кўчалардаги ҳаракатни камайтириш, сунъий равишда зарурат ташкил этиб, фуқароларнинг «уйда қолиш» ўрнига жам бўлишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.

      Тошкент ҳарбий округи – ҳудудлар ва пойтахтга кириш-чиқиш йўллари мутлақ назорат остида. Марказий кўчалар, маҳаллалар ичидаги айланма ҳаракат йўлларига ҳам блок-постлар ўрнатиш ишлари жадаллашмоқда. Карантин қоидаларига зид хатти-ҳаракатларнинг барчаси қонун доирасида бартараф этилаётир. 

      Амалий кураш йўсинидан ташқари ҳарбий хизматчилар ҳудудлар бўйлаб жанговар машиналарда кезиб, аҳолига карантин қоидаларига тўла амал қилишга чорловчи чақириқлар, йўл-йўриқлар, миллий ғурур, бирдамлик ва саботни уйғотувчи куй-қўшиқлар янгратиб, фуқароларимиз қалбларида маънавий иммунитетни мус­таҳкамлашга ҳам кўмаклашмоқда.

      Бу саъй-ҳаракатлар қисқа фурсатда ўз ижобий самарасини беради. 

 

ЛейтенантАлибек ОМОНТУРДИЕВ,

«Ватанпарвар» газетаси мухбири

    Бошқа янгиликлар