Қаршилик ёш тадбиркор 50 миллион сўмлик тиббий жиҳозлардан иборат инсонпарварлик ёрдами тақдим этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот котиби "Даракчи"га хабар қилди.
“САНАМ” МЧЖ тикувчилик фабрикаси раҳбари Шаҳбоз Абдуллаев Қарши шаҳридаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига 50 миллион сўмлик тиббий жиҳозларни бепул етказиб берди.
"Шундай синовли кунларда тадбиркорларимизнинг савобталаблиги янада руҳиятимизни кўтаради. Илоҳим синовли кунлар ҳам тез орада бартараф этилиб, ҳар бир соҳа ривожида олдинги қаторларда бўлайлик", – деди жамиятнинг бошқарув раиси Фахриддин Эркаев.






