Коронавирус пандемияси туфайли Туркиянинг Истанбул шаҳрида қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига бир гуруҳ юртдошлар ташаббуси билан ёрдам акцияси уюштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси матбуот котиби Моҳира Нуруллаеванинг «Телеграм»даги расмий каналида маълум қилинди.
Aкция доирасида 550 оилага 150 минг лирадан ортиқ нархдаги (тахминан 25 минг AҚШ доллари) озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, ёғ ва гўшт тарқатилди. Бу ҳафта яна 100 оилага худди шундай маҳсулотларни тарқатиш режалаштирилган. Оилалар ҳар куни бепул нон билан таъминланяпти.
Бундан ташқари, 100 га яқин оилага 100 ТЛ қийматида “Бим” озиқ-овқат дўконлари тармоғининг карточкалари тарқатилди.






