АсосийЖАМИЯТ

Карантин қоидаларини бузган ва ИИБ ходимини ҳақорат қилган фуқаро 15 суткага қамалди

Жорий йилнинг 10 апрель куни Самарқанд шаҳрининг М.Улуғбек кўчасидан ҳаракатланиб келаётга...

'Карантин қоидаларини бузган ва ИИБ ходимини ҳақорат қилган фуқаро 15 суткага қамалди'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 апрель куни Самарқанд шаҳрининг М.Улуғбек кўчасидан ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи карантин қоидаларини бузиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳайдовчи карантин қоидаларини бузгани етмаганидек, ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмай, унга кескин қаршилик кўрсатган ҳамда турли номақбул сўзлар билан ҳақорат қилган.

Мазкур ҳуқуқбузарнинг иши қонуний қарор қабул қилишлик учун суд органига юборилган.

Пастдарғом тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси 1-қисми, 195-моддалари билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинланди.

Бошқа янгиликлар