АсосийЖАМИЯТ

18 та вагон. Тожикистон Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдамини қабул қилди

Президентимизнинг топшириғига мувофиқ, коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш...

'18 та вагон. Тожикистон Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдамини қабул қилди'ning rasmi

Президентимизнинг топшириғига мувофиқ, коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами жўнатилгани ҳақида аввал хабар берилганди.

Ўзбекистон ТИВ хабар қилишича, Душанбе шаҳрида инсонпарварлик ёрдамини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Насим Олимзода, Фавқулодда вазиятлар фуқаролик мудофааси бўйича қўмитаси раиси, генерал-лейтенант Рустам Назарзода, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Зоҳир Саидзода ва Тожикистоннинг бошқа расмийлари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ўзбекистон томонидан Элчи Эргаш Шаисматов ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Тожикистон томони Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ва қардош ўзбек халқига коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш чоралари доирасида инсонпарварлик ёрдами юборгани учун миннатдорлик билдирди.

“ASIA-Plus” ёзишича, Ўзбекистон томонидан юборилган 18 та вагонда 1000 тонна ун, антисептик ва дезинфекция воситалари, тиббиёт кийимлари, қўлқоплар, бахилалар, кўзойнаклар бор.

Расмий хабарларга кўра, айни пайтда Тожикистонда короновирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати аниқланмаган. Мамлакат соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги маълумот беришича, жорий йилнинг 1 февралидан 8 апрелига қадар хориждан Тожикистонга кириб келган 7 257 нафар фуқаро карантинга олинган. 

Бошқа янгиликлар