Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, шанба куни республикамизга Эрон ҳудудидан нам, лекин илиқ ҳаво киришни бошлайди. Айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин, фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-8, кундузи 17-22 даражагача кўтарилади.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 19-21° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, , ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғ ҳудудларида (1800 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Якшанба куни республикамизнинг катта қисмида ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади, Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, шиддат билан эсганда 23-28 м/с гача етади.
Кейинги ҳафтанинг бошида Ўзбекистонда нобарқарор, айрим жойларда шамолли об-ҳаво сақланиб туради. Қорақалпоғистон ва Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятларидан ташқари бошқа ҳудудларда ёмғир, баъзи жойда жала ёғади. Кундузги ҳарорат 3-5 даражага пасаяди.
12-14 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.






