Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометерология Марказининг 2020 йил 10 апрелдаги огоҳлантириш хатига асосан, Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 12-14 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги аҳолини огоҳлантирмоқда.
"Шуни инобатга олган ҳолда фавқулодда кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида автомашиналарингизни дарахтлар остига қўймаслигингизни ва электр тармоқларидан узоқроқ жойлаштиришингизни сўраймиз.
Кучли шамол эсиши натижасида содир бўлган нохуш ҳодисалар ва фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда зудлик билан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 1055 ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050, 101, (71) 212-69-82 ва (71) 212-69-84 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин", — мурожаат учун рақамлар келтирилмоқда расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 8 апрель куни фавқулодда ёққан қор ва 9 апрелга ўтар кечаси бўлган кучли шамол бўрони ортидан Республика бўйича турли нохушликлар ва электр тармоғидан узилишлар юзага келган эди.






