АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 694 фуқаро коронавирус юқтириб олган, 13 беморнинг аҳволи оғир

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати дав...

'Ўзбекистонда 694 фуқаро коронавирус юқтириб олган, 13 беморнинг аҳволи оғир'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатимиздаги пандемия ҳолати бўйича расмий баёнот берди. 

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган беморлар сони 694 нафарни ташкил этди. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 104 беморнинг 28 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти, 8 нафарининг аҳволи оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган 108 бемордан 5 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. 

Беморларнинг барчаси тегишли тиббий муолажаларни оляпти. Вилоятларда даволанаётган беморлар учун Тошкент шаҳри билан тўғридан тўғри телемулоқот, телемаслаҳатлашув тизими ташкил этилган. Барча ҳудудлардаги беморлар назоратга олинган. 

    Бошқа янгиликлар