Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков навбатдаги брифингда тўпланиб қолган саволларга жавоб берди.
Савол:
Менинг яқин қариндошим коронавирусга чалинган. Ҳозир даволаниш масканида. Қариндошимнинг саломатлигини ё бўлмаса қай аҳволда эканлигини билиш мақсадида у билан масофа сақлаган ҳолда ёки қандайдир махсус "учрашув хона"сида учрашишимиз мумкинми? Унинг аҳволи бизни хавотирга қўймоқда.
— Коронавирус касаллигига чалинган беморлар ҳақида маълумот олиш мумкин, бунинг ҳеч қандай қийинчилиги йўқ. Бу касалликка чалинган шахслар даволанаётган муассасанинг телефон рақамини “Маълумотлар бюроси”дан олиш мумкин. Аксарият юқумли касалликлар шифохоналарида беморларнинг мобил телефонлари ўзларида қолган.
Бевосита учрашувлар тақиқланишидан мақсад тушунарли – бемордан ва соғлом одамга касаллик юқишининг олдини олиш.






