1

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон оламдан ўтди

МАДАНИЯТ 11.04.2020, 20:12
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон оламдан ўтди

Бугун Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Анвар Обиджон оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Анвар Обиджон 1947 йил 8 январда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилган. 1979 Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тугатган.

У болалар учун ҳам, катталар учун ҳам кўплаб қисса, шеър, достон, ҳикоя, пьесалар яратди. 

 “Она Ер”, “Баҳромнинг ҳикоялари”, “Эй, ёруғ дунё...”, “Оловжон ва унинг дўстлари”, “Кетмагил”, “Масхарабоз бола”, “Аканг қарағай Гулмат”, “Жуда қизиқ воқеа”, “Даҳшатли Мешполвон”, “Ерликлар”, “Булбулнинг чўпчаклари”, “Одобли бўлиш осонми”, “Танланган шеърлар”, “Ўқ ўтмас болакай ёхуд олтин юрак”, “Ажинаси йўқ жинкўчалар” китоблари китобхонларга яхши таниш.

Анвар Обиджон “Фидокорона хизматлари учун” ордени, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Шоирнинг оиласи ва яқинларига таъзия изҳор этамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1