АсосийЖАМИЯТ

ЙПХ инспекторларига ҳам ҳимоя кийимлари берилди

Карантин постларида хизмат олиб бораётган Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторларига турл...

'ЙПХ инспекторларига ҳам ҳимоя кийимлари берилди'ning rasmi

Карантин постларида хизмат олиб бораётган Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторларига турли юқумли касалликлардан ҳимояловчи махсус кийим бошлар тарқатилди, дея хабар қилади Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

“Карантин тартиб-қоидаларига амал қилинишини таъминлаш юзасидан ҳар бир ЙПХ ходими ҳар куни кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлмоқда. Карантин сақлаш жойлари, блок постлар ва хизмат зарурати туфайли фуқаролар билан бевосита мулоқотга киришиш лозим бўлган жойларда аввало ушбу ходимларнинг ўзлари санитария ва карантин ҳолатига мос ҳимоя воситалари ҳамда махсус кийим-бошларда хизмат олиб боришлари, нафақат уларнинг, балки атрофдагиларнинг ҳам саломатлиги учун муҳим” дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар