АсосийЖАМИЯТ

Карантинга олинганлар орасида Халқ банки ходимлари ҳам борлиги тасдиқланди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва блогерлар томонидан халқ банки ходимлари коронавирусни...

'Карантинга олинганлар орасида Халқ банки ходимлари ҳам борлиги тасдиқланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва блогерлар томонидан халқ банки ходимлари коронавирусни юқтириб олишганлиги сабаб энди пенсиялар уйларга олиб бориб тарқатилмас экан деган хабарлар тарқалган эди. 

Ушбу хабарларга Халқ банки томонидан расман жавоб берилди. 

Унга кўра, бугунги кунгача юртимизда инфексия юқтириб олгани ҳақидаги гумон билан карантинга олинганлар сони 80 мингдан ошади. Уларнинг орасида Халқ банкининг бир неча ходими ҳам бор.

-Банк ходимлари аҳоли ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бирга ишлагани туфайли ҳам шундай гумон билан уй карантинига олинган. Ҳозир улар қатъий назоратда, дейилади хабарда.

Халқ банки кўчага чиқмасликни, нақд пулдан фойдаланмаслик ва карантин қоидаларига қатъий амал қилишни тавсия қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар