АсосийDunyo

АҚШ тарихида илк бор умумий офат ҳолати эълон қилинди

'АҚШ тарихида илк бор умумий офат ҳолати эълон қилинди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп ниҳоят Вайоминг штатида ҳам йирик офат ҳолатини қайд этди. Шундай қилиб, Америка тарихида биринчи марта барча штатларда йирик офат тартиби амалга киритилди. Бу ҳақда Оқ уй вакили Жадд Дир ижтимоий тармоқ орқали маълум қилган.

“Мамлакат тарихида илк бор президент барча 50 штатда бир вақтнинг ўзида йирик офат тартибини жорий этди“, — дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда коронавирусга учрагани аниқланган шахслар 519 453 нафар. Улардан 20 071 киши касаллик оқибатида вафот этди. Шанба куни АҚШ COVID-19 қурбонлари сони бўйича Италияни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича касалланганлар сони 1 776 157, 108 862 киши вафот этган, 402 903 соғайган. Статистикага кўра, коронавирусдан зараланиш кўрсткичи АҚШда энг юқори бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 796  нафарни ташкил этмоқда.

 27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

8 апрель куни коронавирусга чалинган чирчиқлик 40 ёшли бемор вафот этди.

11 апрель куни Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро коронавирус хасталигидан вафот этди.

Маълумот учун: Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

 

    Бошқа янгиликлар