Бугун, 14 апрель куни эрталаб Мянма марказидаги Мейтхила шаҳри яқинида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “аbc news” маълум қилди.
Қайд этилишича, бу зилзила 28 мартда Мянма марказида юз берган кучли — 7,7 магнитудали зилзиладан кейинги энг кучли ер силкинишлардан бири бўлган.
Мянма метеорология хизматига кўра, бугун содир бўлган зилзиланинг чуқурлиги 20 км, АҚШ Геологик хизмати эса уни 7,7 км деб баҳоламоқда.
Ҳозирча жиддий талафотлар ёки қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Аввалги зилзила оқибатида 3649 киши ҳалок бўлиб, 5018 киши жароҳат олган эди.