АсосийЖиноят

Тошкент вилоятида 316 миллион сўмлик электр ўғрилиги фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

'Тошкент вилоятида 316 миллион сўмлик электр ўғрилиги фош этилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида 316,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган спиртли ичимликлар дўкони аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказган.

Текширув давомида “Б.С.” МЧЖ раҳбари Х.Х. 4-кичик туман ҳудудида жойлашган спиртли ичимликлар савдо дўконида ноқонуний равишда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланиб, жами 316,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар