АсосийДунё

Яман Исроилга гипертовушли ракеталар билан зарба берди

Исроил Яманнинг ҳужуми оқибатида етказилган зарар ҳамда қурбонлар бор ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотларни очиқламаган.

'Яман Исроилга гипертовушли ракеталар билан зарба берди'ning rasmi

Яман Қуролли кучлари расмий вакили Яҳё Сари Яман ҳарбийлари Исроил томонидан босиб олинган ҳудудларни баллистик ва гипертовушли ракеталар билан нишонга олганини айди. Бу ҳақда "Mehr News" ахборот агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Яман ҳарбийлари душман нишонлари томон иккита баллистик ракета учирилиши билан боғлиқ махсус операцияни амалга оширган.

Биринчи ракета "Фаластин-2" гипертовушли ракетаси бўлиб, шарқий Ашдод вилоятидаги Сдот-Миха авиабазасини нишонга олган. Иккинчиси, "Золфақар" ракетаси Бен Гурион аэропортида, босиб олинган Яфа ҳудудида учирилган.

Бундан ташқари, босиб олинган Ашкелон шаҳридаги стратегик объект ҳам дрон зарбасига учраб, йўқ қилинган.

Сарийнинг таъкидлашича, Яман қуролли кучлари ракеталар ва дронлардан фойдаланиш орқали душман базалари ва ҳарбий иншоотларига жиддий зарар етказган.

Ҳозирча Исроил манбалари ҳужумлар оқибатида қурбонлар ва зарарлар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

    Бошқа янгиликлар