АсосийЖАМИЯТ

Фарғоналик ишбилармон 4,5 млрд. сўмлик божхона тўловларини четлаб ўтишга уринганда ушланди

Давлат божхона қўмитаси ходимлари Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи маъсулияти чекланга...

'Фарғоналик ишбилармон 4,5 млрд. сўмлик божхона тўловларини четлаб ўтишга уринганда ушланди'ning rasmi

Давлат божхона қўмитаси ходимлари Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи маъсулияти чекланган жамиятлардан бирига хориждан олиб келинаётган юк контейнери “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постидаги инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, юкларнинг тасвирлари билан унга тегишли ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида тафовут борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда божхона матбуот хизмати darakchi.uz маълум қилди.

Ваҳоланки, мазкур контейнерларда ҳужжатларга мувофиқ “Гранулаланган полипропилен” товарлари бўлиши керак эди. Аммо, кўрик жараёнида бутунлай бошқа манзара намоён бўлди. Қарангки, мазкур контейнерлар аёллар ва эркаклар кийимлари билан лиқ тўла эканлиги фош бўлди.

Ушбу 737 400 дона аёллар ва эркаклар кийимларининг умумий қиймати эса 11,06 миллиард сўмни ташкил этиши ҳамда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қонунбузарлар бу ҳаракати билан салкам 4,5 млрд. сўм миқдоридаги божхона тўловларини четлаб ўтишга уринишганлиги маълум бўлди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар