Ижтимоий тармоқларда Исроилова Рўзихон исмли фуқаронинг видео мурожаати эълон қилинди. Шунингдек, Рўзихон Исроилова унинг хонадонига туман ҳокимлиги вакиллари борганлиги, фуқарога нисбатан яхши муомалада бўлмаганлигини, шунингдек, онаси Зумрадхон Ҳасановани касалхонага ўзи ёткизганлигини ҳамда дори-дармонларни ўзи олиб борганигини айтиб қайта мурожаат қилган.
Булоқбоши тумани Боймаҳалла маҳалла фуқаролар йиғини Узумзор кўчасида яшовчи фуқаро Исроилова Рўзихоннинг ижтимоий тармоқлардаги видео мурожаати тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Ўрганиш давомида қуйидагилар маълум бўлди.
Фуқаронинг биринчи мурожаати юзасидан 2020 йилнинг 7 апрелъ куни маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳомийлар томонидан ушбу фуқарога 350 000 (уч юз эллик минг) сўм миқдорида ёрдам пули ва озиқ овқат маҳсулотлари берилган.

Шунингдек, Боймаҳалла МФЙ томонидан 2018-2019-2020 йилларда ушбу оилага, доимий равишда куз-қиш мавсумида кўмир ёқилғиси, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан даволаниш учун йўлланмалар бериб борилган. 2020 йилнинг 9 апрель куни Булоқбоши туман ҳокимлиги, 2 сектор раҳбари ва ҳомий ташкилотлар орқали ушбу оилага 2 қоп ун, ўсимлик ёғи, картошка, пиёз, гўшт ва сабзи маҳсулотлари берилган.
Ҳозирда фуқаро Исроилова Рўзихоннинг онаси Хасанова Зумрадхон 450 000 (тўрт юз эллик минг) сўм нафақа олади, акаси ва келин ойисининг бир ойлик иш хақи ўртача 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўмни ташкил қилади.
Булоқбоши тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан муожаатчи Исроилова Рўзихон билан 2020 йилнинг 9 апрель куни суҳбат ўтказганлиган. Унда фуқарога хақ тўланувчи жамоат иши ва тикув трикотаж цехларига ишга жойлашиш таклиф қилинган. Аммо фуқаро трикотаж цехларида ишлашни рад этганлиги сабабли вақтинча иш топгунга қадар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига розилик билдирган ва суҳбат варақаси тўлдирилган. Шунга асосан, фуқаро Боймаҳалла маҳалла фуқаролар йиғинининг 2020 йил 9 апрель кунги 2 сонли буйруғига асосан хақ тўланадиган жамоат ишларига қабул қилинган.






