АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда коронавирус бўйича карантин бошлангандан буён атмосферада қандай ўзгариш бўлгани маълум қилинди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати Тошкент шаҳрида COVID-19 бўйича карантин эълон қилинг...

'Тошкентда коронавирус бўйича карантин бошлангандан буён атмосферада қандай ўзгариш бўлгани маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати Тошкент шаҳрида COVID-19 бўйича карантин эълон қилингандан бери атмосфера ҳавоси ифлосланиши ҳолати тўғрисида маълумот берди.

Ўзгидрометнинг Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавоси ифлосланиши ҳолати устидан кузатув постлари маълумотларига кўра коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича эълон қилинган карантин даврида (2020 йил 24 мартдан бошлаб) пойтахт атмосфера ҳавосида аниқланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан юқори бўлгани кузатилмади.

Атмосфера ҳавоси ифлосланиши индекси 4,15 дан 2,5 гача пасайди.

Эслатиб ўтамиз, атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражасининг кўрсаткичи бу атмосфера ифлосланишининг комплекс индекси (АИИ)дир. АИИ бешта асосий ифлослантирувчи модда (чанг, углерод оксиди (ис гази), азот диоксиди, олтингугурт диоксиди ва аммиак) бўйича ҳисобланади. АИИ нинг 5 баллдан кам қийматлари паст ифлосланиш даражасига мувофиқ.

АИИ 0-4 бўлганда ҳавонинг ифлосланиш даражаси паст, АИИ 5-6 бўлганда — ошган, АИИ 7-13 бўлганда — юқори, АИИ>14 бўлганда — жуда юқори ҳисобланади.

Ой бошидан бери ҳаводаги:

чанг концентрацияси 0,16 дан 0,14мг/м3 гача ( рухсат этилган меъёр 1,1 дан 0,9 гача);

азот диоксиди — 0,04 дан 0,02мг/м3м гача (РЭМ 1 дан 0,5 гача);

углерод оксиди — 2,6 дан 2,2мг/м3 гача (РЭМ 0,9 дан 0,7 гача) пасайгани қайд этилди;

олтингугурт диоксиди ва аммиак миқдори ўзгаришсиз қолди — тегишли равишда 0,003 ва 0,01мг/м3 (РЭМ 0,06 ва 0,25).

 

    Бошқа янгиликлар