1

1-синфларга 36 нафардан ортиқ бола қабул қилинмаcлиги маълум қилинди

ЖАМИЯТ 30.04.2015, 20:08
1-синфларга 36 нафардан ортиқ бола қабул қилинмаcлиги маълум қилинди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Миллий матбуот марказида Халқ таълими вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасида бошланғич таълим сифатини оширишнинг долзарб вазифалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда маъруза қилган Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, бугунги кунда марказий мактабларнинг талабгирлиги оқибатида ундаги синфларда 50 нафаргача бола ўқиётганини бу эса таълим сифатига таъсир қилишини таъкидлаб ўтди. Шуларни инобатга олган ҳолда 2015 йилдан эътиборан ҳар бир синфга 36 нафардан кўп бола қабул қилинмаслигини маълум қилди.

Шунингдек, таъкидландики, бошланғич синфлар учун 17,2 мингта чет тили хонаси тайёрланиб, DVD – магнитола, ўқув-кўргазмали воситалар, луғат ва адабиётлар билан таъминланган. Шунингдек, уларга 6650 тадан динамик ва оптик сичқонча, ноутбук, видеопроектор, маркерли доска, ТВ-тюнер ҳамда электрон доска вазифасини бажарувчи 200 та интерактив қурилма етказиб берилган.

Жорий йилда яна 5 286 та бошланғич синф чет тили кабинетлари учун замонавий техник воситалар тўплами харид қилинади. Янги давлат таълим стандарти асосида 1 ва 2-синфлар учун яратилган чет тили дарсликлари асосида бугунги кунда ўқувчиларимиз чет тилини иштиёқ билан ўрганмоқдалар. 3-синфлар учун яратилган чет тили дарсликлари 130 та мактабларда тажриба-синовдан ўтказилди, унда 260 нафар экспериментатор-ўқитувчи ва 4120 нафар 3-синф ўқувчилари қатнашди.

Ушбу дарсликлар тажриба-синов натижалари ва халқаро экспертларнинг таклифлари асосида такомиллаштирилиб янги ўқув йилигача 593 000 нусха чоп этилиб мактабларга етказилади.

3-синф дарслик-мажмуаларидан ўқитувчиларни самарали фойдаланишга ўргатиш мақсадида 36 соатлик махсус курслар ташкил этилди.Мазкур курсларда жорий йилнинг апрель-июнь ойларида янги ўқув йилидан 3-синфларда чет тилидан дарс берадиган 18 мингга яқин ўқитувчиларнинг малакаси оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1