Россиянинг Edu-time.ru сайтида ўтказилган Халқаро онлайн олимпиадада Шокирова Зарина, Шокирова Фотима ва Шокиров Ҳусанлар иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Улар Қарши шаҳар 27-умумтаълим мактабида таҳсил олишади.
Шокировлар оиласининг фарзандлари бундан ҳам юқори чўққиларни ишғол этишида омадлар тилаймиз. Уларга таълим бераётган устозларига ҳамда уларга шарт-шароит яратиб берган ота-оналарига ташаккур айтамиз.






