АсосийЖАМИЯТ

Карантин даврида ичимлик ва иссиқ сувни ҳисоблагичлар даврий қиёсловдан ўтказилмайди

Карантин даврида давлат қиёслов муддати келган ёки тугаган ичимлик сувни ва иссиқ сувни ҳи...

'Карантин даврида ичимлик ва иссиқ сувни ҳисоблагичлар даврий қиёсловдан ўтказилмайди'ning rasmi

Карантин даврида давлат қиёслов муддати келган ёки тугаган ичимлик сувни ва иссиқ сувни ҳисобгичлари қиёслашдан ўтказиш ишлари карантиндан кейин ташкил этилади.  Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот котиби Алипаша Аҳмедов бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда айтди. 

 Ушбу даврда истеъмол қилинган ичимлик сув ва иссиқ сув учун хисоб-китоблар ўрнатилган ҳисоблагичлар кўрсаткичлари асосида амалга оширилиши давом эттирилади.  

Агар шу даврга қадар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ичимлик сув ва иссиқ сув ҳисоблагичлари қиёслашдан ўтказиш учун олиб кетилган бўлса, карантин даврида истеъмол қилинган ичимлик сув ва иссиқ сув учун тўловлар ҳисоблагичнинг олдинги ойлардаги кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.

 

    Бошқа янгиликлар